АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокаралар катта муваффақият билан ўтишини кутаётганини айтган.
“Фикримча Шимолий Корея билан ҳаммаси яхши бўлади, ўйлайманки, бизни катта муваффақият кутмоқда. Бизда катта қувватлов бор. Шу сабабли, ўйлашимча, Шимолий Корея билан барчаси яхши бўлади”, деб журналистларнинг Шимолий Корея билан музокаралар бўйича прогноз ҳақидаги саволларига жавоб берган Трамп.
Трамп музокаралар вақтида ядровий синовлар тўхтатилишини кутаётгани, Шимолий Корея ядровий қуролсизлантириш имконини кўриб чиқаётганини айтган.
“Шунинг учун ҳаммаси яхши бўлади”, деб ўз сўзларини интиҳолаган Трамп.
Трамп Шимолий Корея етакчисининг учрашув ҳақидаги таклифини қабул қилган. Учрашув май ойигача бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Оқ уйда учрашув жойи ва санаси кейинроқ келишиб олиниши маълум қилинган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди