Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги шифохоналардан бирида оёғи кесиб ташланган беморга ёстиқ ўрнига унинг кесилган оёғи берилди. Ушбу ҳолат видеоси твиттерда жойлаштирилди. Видеода оёғи тиззаси пастидан кесилган эркак кушеткада томизғич (капельница) остида ётганини, унинг кесиб ташланган оёғи эса боши остига қўйилганини кўриш мумкин.
NDTV телеканалининг маълум қилишича, ушбу воқеа Жханси шаҳридаги давлат тиббиёт коллежи қошидаги шифохонада юз берган. Шифохонада ушбу ҳолат юзасидан текширув бошланган ва у ўтказилиши вақтида воқеага алоқадор 2 шифокор вақтинчалик четлатилган. Махсус комиссия айнан ким бемор бошига остига унинг оёғини қўйганини аниқлаши керак. Агар шифокорлар айбдор бўлсалар, уларга нисбатан жиддий чоралар кўрилади.
Шу билан бирга беморнинг яқинлари ва шифокорлар версиялари фарқ қилмоқда. Шифокорларнинг айтишича, йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган Гханшям исмли эркакка шифохонада шошилинч ёрдам кўрсатилган. Шундан кейин шифокор бемор боши остига қўйишга нарса қидира бошлаган ва беморнинг яқинларидан бири унинг кесилган оёғини қўллашга қарор қилган. Бемор яқинларининг айтишича эса, оёқни эркак боши остига шифокорлар қўйишган ва уни ёстиқ билан алмаштиришдан бош тортишган. Натижада беморнинг яқинлари бозордан ёстиқ сотиб олишган.
Эркакнинг оёғи йўл транспорт ҳодисаси оқибатида узилиб кетгани ёки шифокорлар уни олиб ташлашга мажбур бўлганлари борасида ҳам аниқлик киритилмаган.
200 млндан кўпроқ одам яшайдиган Уттар-Прадеш Ҳиндистоннинг энг ночор штатларидан бири ҳисобланали. Таъкидланишича, бу ерда шифохонада кичик даволанишни ҳам анча узоқ кутишга тўғри келади, тиббий масъулиятсизлик эса кенг тарқалган ҳодисадир.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»