Россия президенти Владимир Путин 2014 йили бортида бомба бор дея тахмин қилинган самолётни уриб туширишга буйруқ берган. Бу ҳақда «Путин» номли ҳужжатли фильмда сўз боради, деб хабар қилади «Дарё» нашри.
Таъкидланишича, икки соат давом этадиган ҳужжатли фильмда Россия президенти 2014 йил 7 февраль санасида, Сочидаги Олимпиаданинг очилиши олдидан унга хавфсизлик хизмати офицери қўнғироқ қилиб, Харковдан Истанбулга учаётган самолёт қўлга олинганини маълум қилган.
Путиннинг сўзларига кўра, самолётни қўлга олганлар уни Сочига қўндирмоқчи бўлган. Boeing 737-800 ҳаво кемасининг учувчилари йўловчилардан бирида бомба борлигини айтган.
«Самолёт бортида 110 нафар йўловчи бор эди, стадионда эса 40 мингдан ортиқ одам Олимпиаданинг очилиш маросимига тўпланган», — дейилади хабарда.
Путиннинг айтишича, президент ўша вақтда хавфсизлик хизмати ходимларига маслаҳат сўраб мурожаат қилган, улар эса ўз навбатида бу каби фавқулодда ҳолатларда самолёт уриб туширилишини маълум қилган.
«Мен уларга режа бўйича иш кўришларини буюрдим», — дейди Путин, шундан сўнг у Олимпиада ўйинларининг очилишига етиб келган.
Бир неча дақиқадан сўнг Путинга яна бир қўнғироқ бўлган: бу сафар унга хабар ёлғон эканлигини, йўловчи маст аҳволда бўлганлигини ҳамда самолёт Туркияга ўз парвозини давом эттирганлигини маълум қилишган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин