Шимолий Корея муаммосига ечим топишда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда давлат котиби Рекс Тиллерсон ўртасидаги қарама-қаршилик Тиллерсоннинг истеъфосига сабаб бўлган. Бу ҳақда Reuters вазиятдан хабардор манбаларга асосан хабар қилди дея Кун нашри маълум қилмоқда.
Таъкидланишича, Тиллерсон энг бошидан Пхеньян билан мулоқот тарафдори бўлган бўлса, Трамп КХДРга максимал босим ўтказиш кампаниясини давом эттиришни мўлжаллаган.
Шу сабабдан давлат раҳбари давлат котиби Пхеньянга жуда ҳам ён босаётганидан хавфсирай бошлаган, дея айтиб ўтишди манбалар.
Трамп жума, 9 март куни Оқ уй аппарати бошлиғи Жон Келлига Тиллерсонни истеъфога чиқишга тайёргарлик кўриш ҳақида огоҳлантириш вазифасини топширган. Манба сўзларига кўра, Келли президентни бу фикрдан қайтаришга уринган, бироқ Трамп Тиллерсон мунтазам равишда унга қарши позицияда туришидан «жуда чарчаган».
Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни Трамп твиттердаги саҳифасида Тиллерсон давлат котиби лавозимини тарк этиш ҳақида хабар берди. Президент бу лавозимга МРБ раҳбари Майк Помпеони тайинлашга қарор қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин