Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг биринчи маслаҳатлашув учрашувида бугунги кунда минтақа давлатлари халқлари фаровонлиги учун минтақавий ҳамкорликни янгидан йўлга қўйиш вазифаси турганини айтди.
Жээнбеков ўтган учрашув Марказий Осиё давлатлари ўртасида дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини фаоллаштириш ва янгилашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг дўстлик, тинчлик-тотувлик ва янгиланиш байрами – Наврўз арафасида учрашишлари рамзий маънога эгалигини айтди.
Унинг айтишича, Остонадаги учрашувда минтақавий ҳамкорлик ва жорий вазият бўйича фикрлар алмашиш учун яхши имконият пайдо бўлди. “Буни нафақат ҳозирги, балки келажак авлодлар манфаати учун қилиш керак. Шу сабабли мен Ўзбекистон президентининг давлатларимиз раҳбарлари учрашувини мунтазам равишда ўтказиш ташаббусини мамнуният билан қўллаб-қувватладим. Ўйлашимча, бу учрашувлар нафақат ўзаро интеграция, балки минтақамизнинг дунёдаги роли ва ўрнини ошириш учун хизмат қилади”, деб қўшимча қилган Жээнбеков.
Жээнбековнинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари террорчилик ва экстремизмга ҳамда бошқа хавфлар ва чақириқларга биргаликда курашишлари лозим. Қирғизистон президентининг айтишича, Қирғизистон Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватловчи биргаликдаги ҳаракатлар ва хавфсизликнинг ягона ҳудудини шакллантиришни қўллаб-қувватлайди.
Жээнбеков сўзлари ниҳоясида Қирғизистон жорий йилда бир қатор маданий-спорт тадбирлари, жумладан, III Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ва атоқли қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов таваллуд кунининг 90 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказишни режалаштирганини маълум қилди ва Марказий Осиё давлатларининг барча раҳбарларини бу тадбирларга таклиф қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин