09:51 / 16.03.2018
4 650

Шумахернинг қозоғистонлик “онаси” эскича қарашларни чиппакка айлантирди (видео)

Шумахернинг қозоғистонлик “онаси” эскича қарашларни чиппакка айлантирди (видео)
Қозоғистоннинг Атирау вилоятида яшовчи 70 ёшли Насип Тўлагенова Шумахер каби автомобиль бошқаради, деб хабар берди Даракчи нашри.

Атирау вилоятининг Жанбай Исатай туманида яшовчи онахон 1948 йилда туғилган. “Отам совхозда тракторчи бўлиб ишлар, тракторда пичан ўрарди, - дея хотирлайди онахон. – Мен ҳар доим отамга ёрдам беришга ҳаракат қилардим. Қачон қараса, трактор атрофида ўралашаётганимни кўрган совхоз директори мени тракторчилар тайёрлайдиган курсга ёздирди. Аввалига у ерга боришга уялдим, буни устига ота-онам ҳам қаршилик кўрсатишди. Ҳунар ўрганиш келажакда асқатишини ўйлаб, курсда ўқишга қарор қилдим”.

У илк маротаба Т-40 трактори рулини бошқарди ва тез орада бригададагилар билан пичан ўримига чиқа бошлади. Турмушга чиққандан кейин мотор йиғувчи, слесарь вазифаларида ишлади.

Насип Тўлагенова машина ҳайдашдан олдин мотоцикл бошқаришни ўрганган. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олгандан кейин автомобиль бошқара бошлаган.

Ҳозирги кунда онахон моҳир ҳайдовчи ҳисобланади. “Машинамда келинларни туман касалхонасига, набираларимни мактабга, ўзим эса тўй-ҳашамларга бораман. Автомобилимни ўзим таъмирлайман”, дейди у.

Насип бувининг беш ўғли, икки қизи, йигирма нафар невараси ва эваралари бор. Рўзғордаги қора молга, хусусан туяларга онахоннинг ўзи қарайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шумахернинг қозоғистонлик “онаси” эскича қарашларни чиппакка айлантирди (видео)