09:34 / 17.03.2018
4 672

Путиннинг синфдоши: "Ундан уйга вазифани кўчириб олишни сўраганимда у рад этган"

Путиннинг синфдоши: "Ундан уйга вазифани кўчириб олишни сўраганимда у рад этган"
Россия президенти Владимир Путиннинг синфдоши Швециянинг Expressen нашри журналисти билан хотираларини бўлишди, деб ёзади Дарё.

64 ёшли Светлана Потапчук у немис тилидан уйга вазифани кўчириб олишни сўраганда, «Путя» қандай қилиб қатъий «йўқ» деганини ҳамон эслайди.

«Володя ҳаётда нима исташини яхши биларди, — хотирлайди Светлана. — У еттинчи синфда айғоқчилар ҳақидаги ‘Қилич ва қалқон’ фильмини кўрган. У разведка офицери бўлишни истарди. Айнан шунинг учун бизнинг мактабимизга ўқишга киришга қарор қилган. Унга тилларни билиш ва кимёни тушуниш яхши эканлигини айтишган. Бу янги ядро қуроли яратилаётган давр эди».

«50 йил ўтганлигига қарамасдан, ҳамон ёдимда. Ундан уйга вазифани кўчириб олишни сўрадим, аммо у ‘йўқ’ деб жавоб берди. У ўша пайтлардаёқ қатъий эди», — дейди Светлана.

Бироқ у бу воқеа учун хафа бўлиб юрмайди. 18 март куни собиқ синфдоши учун овоз беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путиннинг синфдоши: "Ундан уйга вазифани кўчириб олишни сўраганимда у рад этган"