06:32 / 18.03.2018
3 677

Ажабо!!! Руминиялик эркак судда ўзининг ўлмаганини исботлаб бера олмади

Ажабо!!! Руминиялик эркак судда ўзининг ўлмаганини исботлаб бера олмади
Константин Релуи
Фото: «Day.az»

«Хато туфайли ўлган деб тан олинган Руминия фуқароси судга тириклигини исботлай олмади», — деб ёзмоқда «Хабар» нашри «Associated Press» агентлигининг хабарига асосланиб.

63 ёшли Константин Релуи (Constantin Reliu) иши 16 март жума куни Руминиянинг Васлуй шаҳрида кўриб чиқилди. Апелляцияни кеч берган деган важ билан унинг шикояти рад этилди. Суд қарори қатъий ва шикоятга ўрин йўқ.

У ўзининг «ўлганини» 26 йилдан сўнг Руминияга қайтиб келганида билган. 1992 йилдан буён Туркияда яшаган Константин Релуи Руминияда қолган оиласи билан алоқани йўқотади. Унинг хотини эрини вафот этган деб ўйлаб, 2016 йилда унинг ўлганлиги тўғрисида гувоҳномани расмийлаштирган.

Икки йил ўтгач, турк ҳукумати мамлакатда муддати ўтган ҳужжатлар билан яшаётган Релиуни мамлакатдан чиқариб юборган. Руминияга қайтиб келгач у ўзининг «ўлганини» билиб қолди. «Мен тирик бўлсам-да, расман ўликман. Менинг даромадим йўқ, мен ҳеч нарса қила олмайман, чунки ўлик ҳисобланаман», — дейди у.

2016 йилда Кемеровонинг марказий туман суди ҳужжатга кўра вафот этган деб ҳисобланган кишини тирик деб топган эди. Бу англашилмовчилик унинг ва Кемеровода ўлган яна бир фуқаронинг исми, фамилияси, отасининг исми ва туғилган йили бир хил бўлганлиги сабабли юзага келган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ажабо!!! Руминиялик эркак судда ўзининг ўлмаганини исботлаб бера олмади