
Португалияда бўлиб ўтган халқаро фестивалда дунёдаги энг қиммат шоколад намойиш этилди, деб хабар берди «Xabar.uz».
Энг қиммат ширинликнинг нархи 7728 евро миқдорида баҳоланди. Уни португалиялик кондитер Даниэль Гомес тайёрлади. Маҳсулотни тайёрлашда шафран ипи, оқ трюфель, мадагаскар ванили ва сирли масаллиқ ишлатилган. Конфетнинг ташқи тарафи 23 каратли олтин билан безатилган.
Нашрнинг ёзишича, Даниэль Гомес бу шоколадни яратиш учун бир йилдан зиёд вақт сарфлаган. Дунёнинг энг қиммат конфети 1000 дона чиқарилган, холос.
Нархи осмон бу ширинликка биринчи бўлиб БАА, Ангола, Аргентина ва Россиядан харидор чиққан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар