Хитойнинг Баотоу округидаги метро станциясида кузатув камераси “арвоҳ-поезд”ни қайд қилди, деб ёзади Кун нашри.
Видео Hidden Underbelly 2.0 ютуб-каналида жойлаштирилган. Маълум қилинишича, ушбу видео каналга Хитойдан жўнатилган. Каналнинг таъкидлашича, арвоҳ-поезд 10 март куни видеода қайд қилинган ва станция ходимлари бу видеоёзувни кўришганда карахт ҳолга тушишган.
Улардан бирининг айтишича, у 12 йиллик фаолияти давомида бундан даҳшатлироқ нарсани кўрмаган.
Видеода станцияга яқинлашаётган поезд овозини яхши эшитиш мумкин, бироқ поезднинг ўзи деярли илғанмас бўлиб, фақатгина олди фараларини кўриш мумкин. Унинг қолган қисми ва вагонлари деярли шаффофдир.
Поезд станцияда гўёки йўловчилар кириб-чиқишларини кутаётгандек бир неча сония туриб, сўнгра жойидан жилиб, йўлида давом этади.
Видеога берилган изоҳларда фойдаланувчилар турли фикрлар билдиришган. Кимдирлар поездни параллел оламдан деб айтган бўлсалар, бошқалар эса ҳарбий тажрибалар натижаси деб атаганлар. Бундай ҳодисаларга шубҳа билан қаровчилар эса видеони бир видеоёзувнинг иккинчиси устига қўйилиши дейишган.
[media=https://youtu.be/7BGIEo9LYmg] “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?