
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати эркаклар ва аёллар иш ҳақини тенглаштириб қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у CBS’га берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади Кун нашри.
«Биз шундай ташаббус устида ишламоқдамизки, унинг ёрдамида яқин келажакда эркаклар ва аёллар ишига бир хилда ҳақ тўланишини кафолатлашга йўналтирилган норма ишлаб чиқилади ҳамда жорий этилади», - дея айтиб ўтди Муҳаммад бин Салмон.
Шунингдек, шаҳзоданинг таъкидлашича, аёллар ва эркакларни тенг ҳуқуқли деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўз онасини уй қамоғида сақлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.