10:54 / 19.03.2018
5 349

Путин тўртинчи бор Россия президенти этиб сайланди

Путин тўртинчи бор Россия президенти этиб сайланди
Владимир Путин Россия президенти сайловида рекорд даражадаги натижа билан ғалаба қозонди: унинг учун 52 миллиондан кўпроқ сайловчи овоз берди (76,5 фоиздан ошиқ). Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Қайта сайланган давлат раҳбари россияликларга ишонч учун миннатдорлик билдирди ва аввалгидек ғайрат-шижоат билан, бироқ янада самарали ишлашда давом этишини билдирди.

Путин президентлик сайловида тўртинчи бор иштирок этди. 18 мартга қадар унинг учун 2004 йилги сайлов натижалари (49,563 миллион киши, 71,31 фоиз) рекорд кўрсаткич эди. 2012 йилда уни 45,602 миллион сайловчи (63,60 фоиз) қўллаб-қувватлади.

Салкам 12 фоиз овоз билан иккинчи ўринни КПРФ номзоди Павел Грудинин эгаллади. Учинчи ўринда қайд этилган ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский 6 фоизга етмаган овоз олди.

Телебошловчи Ксения Собчакни сайловчиларнинг 1,65 фоизи қўллаб-қувватлади. Қолган 4 нафар номзод 0,65 фоиздан 1,03 фоизгача бўлган овоз олди.

Путин кейинчалик президентлик сайловида иштирок этган барча номзодлар билан учрашиш ниятини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин тўртинчи бор Россия президенти этиб сайланди