
Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДР ва АҚШ музокаралари олдидан Корея ярим оролини денуклеаризация қилиш бўйича келишувга амал қилишга ваъда берганини маълум қилди, деб хабар беради «Daryo».
«Унинг ваъдаси жуда қимматли, чунки бу борадаги таклиф илк марта Шимолий Корея етакчисидан чиқмоқда», — дейди вазир.
Унинг қайд этишича, халқаро ҳамжамият АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ким Чен Ин билан учрашишга бунчалик тез қарор қабул қилганидан ҳайратга тушган.
Вазирнинг айтишича, мазкур ўта қатъиятли қарор Трампнинг муаммони биттада ва умрбод ҳал қилишни режалаштираётганини билдиради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.