
18 март куни сайловлардан сўнг ўз штабида чиқиш қилган Путин баёнот бериб ҳозирча конституциявий ислоҳотлар ўтказиш ниятида эмаслигини айтган эди. Ҳукуматни ким бошқаради, деб берилган саволга, Путин бу масалани бугундан бошлаб ўйлай бошлаганини билдирди. У ўз сўзига қўшимча қилар экан, барча эълонлар инаугурациядан сўнг берилишини таъкидлади.
Владимир Путин митингда ўз тарафдорларига миннадорчилик билдирди ва ўзининг сайловолди командаси штабида чиқиш қилди.
Путин “олға интилиш мақсадида” мамлакатни бирдамликка чақирди ва «Россия муваффақиятлар оғушида» деди. «Биз конъюнктура қарашларига таянмаймиз, биз фарзандларимизнинг келажаги ҳақида ўйлаймиз. Биргаликда Россия учун кенг кўламли ишларни амалга оширамиз», деди Путин.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлаган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар