Фото: «РИА Новости»
Россия президенти Владимир Путин ўзининг сайлов штаби вакиллари билан ўтказган йиғилишида тўртинчи президентлик муддатидаги асосий вазифаси ички муаммоларни ҳал этиш эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра асосий вазифа Россия иқтисодиётини кўтариш ва унга инновацион тус беришдир.
«Бу соғлиқни сақлаш, таълим соҳаси, ишлаб чиқаришдаги, инфраструктура ва фуқароларимиз ҳаёт даражасини оширишга қаратилган кўплаб соҳалардаги ривожланишни ўз ичига қамраб олади», — деди Путин.
Шу билан бирга, давлат раҳбари мамлакатнинг мудофаа ва хавфсизлик масалаларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслигини айтиб ўтди.
Аввалроқ президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг мамлакатни ривожлантиришнинг тушунарли ва изчил режаси борлигини айтган эди. Унинг режаси давлат раҳбарининг кўрсатмаларига асосан тайёрланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»