Ўлимга олиб келган йўл ҳодисасидан сўнг «Uber» компанияси АҚШнинг ҳамма шаҳарларида ҳайдовчисиз автомобилни синовдан ўтказиш тўхтатилиши ҳақида баёнот берди. Душанба куни Аризона штати Темпе шаҳрида бундай автомобиль йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди.
Компания бу низони тергов қилишда шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорлик қилаётганини хабар қилди. Бир йил олдин «Volvo» русумли йўлтанламас автомобиль Аризонада ағдарилиб кетганидан кейин «Uber» компанияси ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказишни тўхтатган эди, деб хабар бермоқда «Би-би-си».
Компания раҳбари Дара Хисравшоҳи фожиали хабардан чуқур қайғуда эканлигини билдирди.
Бошқа компаниялар ишлаб чиқарган ҳайдовчисиз автомобиллар билан ҳам шундай ҳодисалар юз берган. «Google» компанияси синовдан ўтказаётган машина 2016 йилда қатнов пайтида автобусга бориб урилганди. Ўшанда жарбланганлар бўлмаган.
Ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқиш билан бир нечта компания, жумладан «Apple» ва «Tesla» ҳам шуғулланади.
Манба: Xabar.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»