20 йил олдин лотереядан миллионлаб доллар ютиб олган америкалик банкка ўғирликка тушди, деб хабар берди Дарё.
55 ёшли Жеймс Аллен Хейес 2017 йилда содир этилган 11 та жиноятга алоқадорликда гумонланмоқда. У ҳар сафар банкка келиб, кассачига огоҳлантириш варақчасини узатган ва пул талаб қилган, акс ҳолда ёнида тўппончаси борлигини билдирган. Бу орқали у 40 минг долларга яқин пулни ўғирлашга муваффақ бўлган.
15 март куни Хейес тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган ва тўртта ўғрилик жиноят ишига алоқаси борлигини тан олган. Келишувга кўра, унинг ўғирланган пулларга сотиб олинган PT Cruiser автомобили мусодара қилинади.
1998 йилда Хейес лотереядан 19 миллион доллар ютиб олган. Los Angeles Daily News’нинг маълумотларига кўра, Хейес ажрашганидан сўнг бу пулларнинг ярми унинг собиқ рафиқасига ўтган. Хейесда 6 миллион доллар қолган, бироқ ўша вақтда у гиёҳванд моддаларга муккасидан кетганлиги сабаб ҳафтасига камида 1000 доллар сарфлаган. 2017 йилнинг октябрида эса у ўзи истиқомат қиладиган гаражида қўлга олинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади