20:23 / 22.03.2018
6 750

Ҳиндистонда дунёдаги энг улкан ҳайкал барпо этилмоқда (видео)

Ҳиндистонда дунёдаги энг улкан ҳайкал барпо этилмоқда (видео)
Ҳиндистонда инсоният тарихидаги энг баланд ҳайкал қурилиши якунланмоқда. 180 метрлик ёдгорлик мамлакат мустақиллиги учун курашган Валлабхаи Пателга бағишланган, деб ёзади Дарё нашри National Geographic хабарига таяниб.

Гужарат штати Вардодара шаҳри яқинидаги сунъий кўлда улкан ҳайкал 2014 йилдан буён барпо этилмоқда. Ҳиндистон миллий конгресси етакчисининг ҳайкалтарошлик тасвири баландлиги 182 метрга етади. Бу Хитойнинг Хенан провинциясидаги 128 метрлик Будда ҳайкалидан 54 метрга баланддир.

Қурилманинг умумий баландлиги унинг асоси билан биргаликда 240 метрни ташкил этади. Конструкцияга 5 700 тонна пўлат, 18 500 тонна темир арматура, 75 000 метр куб бетон ва 22 500 тонна бронза сарфланади.

Фото: National Geographic

2017 йилнинг ёзида ҳайкал тиззасигача (59 метр) қурилган эди, иш 2018 йил давомида тўлиқ якунланади. Қурилиш ишлари 2 400 ишчи томонидан кун-у тун олиб борилмоқда.

Бу каби ноодатий ҳайкалнинг пайдо бўлиши умумий қиймати 320 миллион долларга баҳоланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда дунёдаги энг улкан ҳайкал барпо этилмоқда (видео)