Интернетда Украина Олий радаси депутати Надежда Савченко қўлга олингани тасвирланган видео пайдо бўлди. Ролик журналист Ян Доброносов томонидан Facebook тармоғида эълон қилинганлигини Кун нашри маълум қилади.
Видеода Савченкога унинг қўлга олиниш сабаби ўқиб берилади, унга ҳуқуқ ва мажбуриятлари эслатилади.
[media=https://youtu.be/E8iz-EGxBLo]
Бугун Украина Олий радаси депутат Надежда Савченкони жавобгарликка тортиш, қўлга олиш ва ҳибс қилишга розилик берди, шундан сўнг у мамлакат парламенти биносида қўлга олинди. У Киевдаги Украина Хавфсизлик хизмати бошқармасига пиёда келган.
Парламент Савченкодан депутатлик дахлсизлигини олиб қўйиш бўйича таклифга рози бўлган.
Депутатни жиноий жавобгарликка тортиш учун 291 депутат «ҳа» деб овоз берди. Савченкони қўлга олишга 277 депутат рози бўлган бўлса, ҳибс қилиш учун – 268.
Бош прокуратура Савченкони парламент биноси ҳудудида теракт содир этишга уринишда гумонламоқда.
Бугун Савченко Украина Олий радаси қўмитаси йиғилишига иккита анор (гранат) билан келди. Бу йиғилишда Савченкони дахлсизликдан маҳрум этиш, жавобгарликка тортиш, қўлга олиш ва ҳибс қилишга розилик бериш масаласи кўриб чиқилди. 15-март куни Украина Бош прокурори Юрий Луценко уни ҳибсга олишни сўраганди. Ўшанда у терговда Савченко Радада теракт уюштиришни режалаштиргани бўйича «рад этиб бўлмас» далилларга эгалигини айтганди: икки ложани «ҳарбий гранаталар билан йўқ қилиш», «минорани миномётда уриб тушириш» ва «омон қолганларни автомат билан қириб ташлаш».
«Сизларга ҳозир ўлимга нақадар яқин бўлганингизни айтишим керак. Сизларни қўрқитишган, сумкамда гранаталар бормиди? Ҳа, гранатлар бор эди. Гранатлар бўлганди. Мана улар», – дея иккита анорни столга ташлади Савченко. Унинг айтишича, 15 март куни Радада ҳам унинг ёнида шундай «граната»лар бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?