Қримда Ўзбекистон фуқароси полициячига ўқ узди

Қримда Ўзбекистон фуқароси полициячига ўқ узди
Қримдаги Ленино шаҳарчасида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари полициячига ўқ узган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, деб хабар беради «Дарё».

Айбланувчи 19 март куни ўз хизмат вазифасини бажараётган полициячига қарата травматик тўппончадан ўқ узган. Полициячи елкасидан жароҳат олган.

Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия Жиноят Кодексининг 318-моддаси 2-қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этганлиги учун айблов эълон қилинган.

Ҳозирда содир этилган жиноят сабаблари ўрганилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар