2003 йилда Атакама чўлидан топилган боши чўзинчоқ 15 сантиметрлик машҳур «ўзга сайёралик» аслида скелет ўсишини бошқарувчи генлар ишида жиддий бузилишлар мавжуд бола бўлган. Бу ҳақда Genome Research журналида чоп этилган мақолада сўз юритилган, деб ёзади «Дарё».
«Энди у ўзга сайёралик эмас, муддатидан аввал ёки муддатидан анча кейин дунёга келган ва шу заҳоти вафот этган бола бўлганлигини аниқ айтишимиз мумкин. Унинг жасадини Чилига қайтариб, маҳаллий халқлар анъаналарига мувофиқ дафн этиш лозим деб ўйлайман», — деди Стенфорд университети генетиги Гарри Нолан.
Атакама чўлининг ташландиқ қишлоғидан топилган Атанинг жасади қолдиқлари илмий ҳамжамият томонидан 15 йилга яқин вақт давомида ҳар томонлама ўрганиб келинди. Олимнинг сўзларига қараганда, Ата нафақат ташқи томондан, балки ички томондан ҳам ўзга сайёраликка ўхшаган. Унинг бўйи атиги 15 сантиметр бўлганлигига қарамасдан, суяклари саккиз ёшли боланики каби кўринишга эга бўлган. Бундан ташқари, у фақат 10 жуфт қовурғага эга эди.
Бироқ 2013 йилда Нолан ва унинг ҳамкасблари Ата ДНКсини расшифровка қилди ва бу қолдиқлар яқинда вафот этган одамга тегишли эканлигини аниқлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?