10:38 / 24.03.2018
4 312

Трамп: «АҚШ дунёдаги энг қудратли ядро кучларига эга»

Трамп: «АҚШ дунёдаги энг қудратли ядро кучларига эга»
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар дунёдаги энг қудратли ядровий қуролларга эга эканлигини таъкидлаб, улардан ҳеч қачон фойдаланишга тўғри келмаслигига умид билдирди.

«Биз мудофаага 654,6 миллиард доллар сарфламоқдамиз. Энди узоқ вақт гапириб келинганидек, ҳеч ким ҳарбийларимиз эсдан чиқиши ҳақида сўз оча олмайди. Биз ядровий тизимларни янгилашга, айрим ҳолларда буткул янгиларини, дейлик, атом сувости кемаларини яратишга кўп пул сарфламоқдамиз. Бинобарин, биз доим идеал формада бўлган жаҳондаги энг қудратли ядровий кучларга эга бўламиз ва умид қиламизки, улардан ҳеч қачон фойдаланмаймиз», — деган Трамп.

Трамп жума куни АҚШнинг 2018 йилги бюджетини имзолаган.

1,3 триллион доллар ҳажмдаги бюджетда мудофаа масалаларига харажатлар 80 миллиард долларга ўсишини назарда тутади — бу сўнгги 15 йил ичида ҳарбий харажатларнинг илк бор бу қадар кескин ўсишидан дарак бермоқда. Мудофаа харажатларига жами бўлиб 700 миллиард доллар сарфланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: «АҚШ дунёдаги энг қудратли ядро кучларига эга»