24 март куни «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг солиқлардан бўйин товлаганлик иши бўйича навбатдаги суд маҳкамаси ўтказилди.
Футболчининг адвокатлари жараёнга уч нафар солиқ экспертини таклиф қилишди. Тўрт соат давом этган сўроқ натижасида, экспертлар солиқ идораларининг ҳақ эканини тан олишга мажбур бўлишган, деб хабар беради Kun.uz.
Бундан ташқари, экспертлар имиж ҳуқуқларидан олинган даромад, кўчар мулк каби паст ставка бўйича солиққа тортилиши кераклиги ҳақидаги адвокатларнинг фикрини умуман нотўғри эканини тасдиқлашган.
Манбанинг таъкидлашича, бундай кўрсатмалардан сўнг, Роналду ҳукумат вакиллари билан келишиб олишга ва низони ҳал қилиш учун музокара бошлашга мажбур бўлади. Акс ҳолда у солиқларни тўлашдан бўйин товлагани учун 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Роналду бу иш юзасидан тўлиқ айбсиз эканини таъкидлаб келаётганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)