09:18 / 25.03.2018
4 068

Нью-Йоркда 150 мингга яқин одам қурол сотувига қарши оммавий намойишга чиқди

Нью-Йоркда 150 мингга яқин одам қурол сотувига қарши оммавий намойишга чиқди
Фото: «Reuters»
Кеча, 24 март куни 150 мингга яқин киши қурол савдосига қаршилик сифатида Нью-Йорк кўчаларига намойишга чиқди. Норозилар орасида АҚШнинг энг йирик шаҳрининг мэри демократ Билл Де Блазио ҳам бор. Бу ҳақида «РИА Новости»га таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

«Бугун Нью-Йоркда деярли 150 минг киши тинчлик учун кўчага чиқди», — деб ёзган Де Блазио ўзининг «Twitter»даги саҳифасида.

Вашингтон, Нью-Йорк, Бостон, Чикаго, Хьюстон, шунингдек, 14 феврал куни собиқ ўқувчи ўқитувчи ва ўқувчиларга қарата ўқ узиб 17 кишининг ҳаётига зомин бўлган Флорида штатидаги Паркленд шаҳрида ҳам бўлиб ўтган «Ҳаётимиз учун юриш»(«March for our lives») акциясида минглаб кишилар қатнашди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йоркда 150 мингга яқин одам қурол сотувига қарши оммавий намойишга чиқди