Саудия Арабистони Ар-Риёд устида баллистик ракеталарни уриб туширди (видео)

  • 26-03-2018, 09:32
  • 1 839
  • Дунё
  • Саудия Арабистони Ар-Риёд устида баллистик ракеталарни уриб туширди (видео)
    Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучлари пойтахт Ар-Риёд устида баллистик ракеталарни уриб туширди. Бу ҳақда “Ал-Арабия” телеканали хабарига таяниб Кун нашри маълум қилмоқда.

    Телеканал маълумотларига кўра, ракеталар Ар-Риёднинг шимоли-шарқий қисмида уриб туширилган.

    Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция вакили ракеталар Ямандан отилган бўлиб, уларнинг сони 7 та бўлганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, барча ракеталар йўқ қилинган.

    Дастлабки маълумотларга кўра, ракеталарнинг баъзи бўлаклари аҳоли яшайдиган ҳудудларга тушган. Телеканалнинг маълум қилишича, бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлган.


    » » Саудия Арабистони Ар-Риёд устида баллистик ракеталарни уриб туширди (видео)