
Фото: «mir24.tv»
Германияда 25 март куни Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон ҳисбга олинди. Сиёсатчини ушбу мамлакат чегарасида ушлашди. Бу ҳақда «mir24.tv» хабарига таяниб Хабар нашри маълум қилди.
Бундан бироз аввал Финландия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Испаниядан Пучдемонни топшириш ҳақида сўров олган эди. Аммо фин полицияси уни ушлашга улгурмади: сиёсатчи Бельгияга ўтиб кетди.
Испания олий суди Каталониянинг собиқ раҳбарини қўлга олиш бўйича ордер берган эди. Унга давлат тўнтариши ва норозиликни юзага келтиришни ташкил этиш айби қўйилган. Пучдемонга қўйилган бу айбловлар исботланса, у 25 йилга озодликдан маҳрум бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар