
Америка Қўшма Штатлари россиялик 60 нафар дипломатга мамлакатни тарк этиш учун бир ҳафта муддат берди. Бу ҳақда РИА «Новости» томонидан тарқатилган хабарга кўра Кун нашри маълум қилмоқда.
АҚШ ҳукумати «Скрипаль иши» туфайли мамлакатдан россиялик 48 дипломатни, шунингдек, Россиянинг БМТдаги миссияси 14 ходимини чиқариб юборади.
«Биз мамлакатдан россиялик 48 дипломатни, шунингдек, Россиянинг БМТдаги миссияси 14 ходимини чиқариб юборамиз. Ҳаммаси бўлиб 60 дипломат», - дея айтиб ўтган Оқ уйдаги манба.
Таъкидланишича, АҚШ «россиялик ўнлаб разведкачиларни» чиқариб юбориш ҳамда Россиянинг Сиэтлдаги бош консуллигини ёпиш ҳақида қарор қабул қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар