Россия президенти Владимир Путин Кемероводаги “Қишки олча” савдо марказида юз берган ёнғин оқибатларини бартараф этишга бағишланган йиғилиш давомида рўй берган воқеага бепарволик ҳамда ўлда-жўлда иш қилиш сабаб бўлганини айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, савдо марказидаги ёнғин туфайли 60дан ортиқ инсон ҳалок бўлди.
"Бизда нималар юз беряпти, ахир бу жанговар ҳаракатлар, шахтада метаннинг чиқиб кетиши каби кутилмаган ҳодиса эмаску. Одамлар, болалар дам олишга келганди. Биз демография ҳақида гапирмоқдамиз ва шунча инсонни нима сабабдан йўқотмоқдамиз? Қабул қилиб бўлмас масъулиятсизлик, ўлда-жўлда иш қилиш туфайли", - дея айтиб ўтди Путин.
Шунингдек, у бир дақиқа сукут сақлаб, ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва дўстларига таъзия изҳор қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Кемеровога етиб келгани хабар берилганди.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?