Американинг Техас штатида яшовчи келиб чиқиши арабистонлик эр-хотин 16 яшар қизини номи ва ёши маълум қилинмаётган эркакка 20 минг доллар эвазига сотган. Аниқроғи, эркак бу пулларни қалин сифатида берган. Демак, ҳали балоғатга етмаган қиз шу эркакка сўзсиз турмушга чиқиши лозим эди. Бироқ қиз бўлмиш Маариб аль-Хишмави ота-онасининг талабини адо этишдан кескин бош тортган. Азбаройи ғазабга келган ота-она эса қизни гоҳ швабра билан калтаклаган, гоҳ қайнаб турган ёғни устига сепган, бўғишгача борган. Жонидан тўйган қиз кунларнинг бирида уйдан қочиб кетишга мажбур бўлган.
Маҳаллий полиция шерифи Хавьер Салазарнинг гапига қараганда, дарҳол қизга нисбатан федерал қидирув эълон қилинган. Тез орада уни топиб вояга етмаганлар интернатига топширишган. Ота-онаси эса қамоққа олинган. Уларнинг беш нафар қиз ва ўғил фарзандлари ҳам интернатга топшириб юборилган. Бахтга қарши, Америка қонунларига кўра, ота-она ҳар бирига 30 минг доллардан гаров пули тўланиш эвазига вақтинчалик, аниқроғи, судга қадар қамоқдан озод этилди.
Шахси ва ёши сир тутилган бўлғуси «куёв» ҳам яқин орада қамоққа олиниши кутилмоқда. Маҳаллий полиция маҳкамаси штат маркази терговчиларини худди шу ишни биргаликда кўриб чиқиш учун ёрдамга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, Америка қонунлари бўйича қиз бола ҳам, йигит ҳам 18 ёшга тўлгандан кейингина турмуш қуриш ҳуқуқига эга бўлади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?