АҚШ президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватлаш даражаси охирги ойда 7 фоизга ошиб, 42 фоиз кўрсаткичга етди. Бу республикачи учун охирги 11 ойдаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Бу ҳақда CNN телекомпанияси томонидан ўтказилган сўровнома натижалари гувоҳлик беради, деб ёзади Дарё нашри «ТАСС»га таяниб.
Сўровнома иштирокчиларининг 42 фоизи давлат раҳбари мажбуриятларини бажариш тарзини маъқуллайди, 54 фоизи унинг ишидан норозилигича қолмоқда. Февраль ойида ўтказилган шундай тадқиқот билан таққослаганда кўрсаткич 7 фоизга ошган.
Сўровнома қатнашчиларининг аксарияти Америка етакчисининг иқтисодий сиёсати юзасидан ижобий фикр билдиради: 48 фоизи уни маъқуллайди, 45 фоизи норози. Президентнинг савдо-сотиқ борасидаги ҳаракатларидан 50 фоизи салбий, 38 фоизи ижобий фикр билдиради. Трампнинг ташқи сиёсат йўналишини 39 фоиз америкаликлар маъқуллайди, 53 фоизи салбий фикрда эканлигини маълум қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?