Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хитойга рафиқаси билан ташриф буюриб, ХХР раиси Си Цзиньпинни қайта сайлангани билан шахсан табриклади ва Корея ярим оролидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабарига асосан Кун нашри маълум қилмоқда.
Фото: Xinhua/Ju Peng
Хабарга кўра, икки мамлакат етакчиси жаҳон ва минтақадаги ҳозирги сиёсий вазият, шунингдек, КХДР ҳамда Хитой ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилган.
«Биз КХДРдан бўлган дўстларимиз билан ҳамкорлик қилишни хоҳлаймиз, бу келажакка бирга интилиш учун керак – шу тариқа биз мамлакатлар ўртасидаги узоқ муддатли ва соғлом муносабатларга кўмак кўрсатамиз ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаати учун ишлаймиз, шунингдек, минтақадаги тинчлик, барқарорлик ҳамда ривожланиш асосларини йўлга қўямиз», - дея айтиб ўтди Си Цзиньпин.
Фото: Xinhua/Yao Dawei
Фото: Xinhua/Yao Dawei
Агентлик маълумотларига кўра, Ким Чен Ин АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан учрашишга тайёр эканини яна бир марта тасдиқлаган.
Ким Чен Ин ва унинг рафиқасининг Хитойга ташрифи 25-28 март кунлари амалга оширилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?