09:08 / 01.04.2018
3 791

Швеция ўрмонларидаги энг “ёввойи” меҳмонхона (фото)

Швеция ўрмонларидаги энг “ёввойи” меҳмонхона (фото)
Швециядаги бу қўпол ертўла ва кулбаларга ўтган асрларда дарахт кесувчилар яшагандек бир неча кун яшаш таклиф қилинмоқда. Бу ерда замонавий ҳаётнинг бирорта унсурини учратмаймиз – на сув тармоғи, на иситиш тармоғи, на электр энергия бор. Мох босган хоналар эса таътилдан ҳеч нарса билан тенглаша олмайдиган таассуротлар олишни ваъда қилади! Ажойиб!

Kolarbyn Ecolodge меҳмонхонаси 12 та ов уйчасидан иборат бўлиб, ҳар бир уйча гулхан билан иситилади ва ухлаш учун иссиқ қўй терилари билан жиҳозланган. Бу стрессдан фориғ бўлиш ва замонавий ҳаётнинг “ашаддий” кечишидан маълум вақтга чалғишнинг ажойиб вариантидир.

“Ўрмонда бир неча кун тинчлантирувчи кунларни ўтказинг. Кечаси гулхан олдида ўтиринг. Турли давлатлардан келган одамлар билан танишинг. Албатта, лось ва қундуз экскурсияларига бориб кўринг. Сиз кўпроқ ёввойи таассуротларга муносибсиз”. Тан олинг, бу чорлов эътиборни тортмасдан қўймайди.

Фото: So Bad So Good

“Kolarbyn’даги таътил вақтида омон қолиш учун Тимсоҳ Данди ёки Рей Мирс бўлиш шартмас. Сизга бирор ёрдам керак бўлса, биз сизга ҳар бир қадамда ёрдам ва маслаҳат беришга тайёрмиз”, деб айтмоқдалар кулбалар эгалари.

Фото: So Bad So Good

“Қорнингиз очдими, унда егулик ортидан ов қилишга ёки уни теришга тўғри келади, деб ташвишланманг. Сизни мазали егуликлар кутаётган қулай омбор мавжуд!”

Фото: So Bad So Good


Фото: So Bad So Good

Бундай кулбада тунни ўтказиш 60 евро туради. Сиз ҳам бундай шароитларда яшаган бўлармидингиз?!

Фото: So Bad So Good


Фото: So Bad So Good


Фото: So Bad So Good


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швеция ўрмонларидаги энг “ёввойи” меҳмонхона (фото)