12:06 / 01.04.2018
4 322

Ҳиндистонлик мультимиллионер фаррош

Ҳиндистонлик мультимиллионер фаррош
— Таклифингиз учун ташаккур. Аммо мен бу садақага муҳтож эмасман. Уни камбағалларга берақолинг.
Фото: «facebook.com»

Оддий кунларнинг бирида маккалик бир киши Ал-Ҳаром масжидида ибодат қилди ва масжидни тозалаб юрувчи кекса кишига озроқ садақа бермоқчи бўлди. Аммо чол унга жилмайди ва ўзининг ҳамёнини очиб кўрсатди. Ҳамёнда кўп миқдорда пул ва банк карталари бор эди.

— Таклифингиз учун ташаккур. Аммо мен бу садақага муҳтож эмасман. Уни камбағалларга берақолинг.

Маккалик мусулмон ҳайрон бўлди ва сўради:
— Сиз кимсиз ва бу ерда нима қилиб юрибсиз?

Мен фақат Унинг ўзи учун ишлаяпман.
— Мен Ҳиндистоннинг турли шаҳарларидаги меҳмонхоналар соҳибиман. Тармоғим яхши ишлаб турибди ва менга катта фойда келтирмоқда. Вақти-вақти билан мен Саудияга 6 ойлик иш визаси оламан ва шу масжидни тозалашга келаман. Ягона мақсадим Яратганнинг иноятига сазовор бўлиш, ризолигига эришиш. Мен фақат Унинг ўзи учун ишлаяпман.

Маккалик қулоқларига ишонмади ва масжиднинг бошқа ходимларидан бу одам ҳақида сўради. Ходимларнинг бари чол ҳиндистонлик мультимиллионер эканлигини таъкидлашди...

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик мультимиллионер фаррош