Афғонистоннинг “Толибон” ҳаракати ИШИД террорчилик гуруҳига уруш эълон қилди. Бу ҳақда афғон оммавий ахборот воситаларига иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz маълум қилaди.
“Толибон” баёнотида айтилишича, ИШИД “бу замонавий харижитлар (муртадлар), бешафқат имонсизлар ва ёлланма жангарилар гуруҳи бўлиб, адоват ва нифоқ солади, Афғонистон суннийлари, шиалари ва исмоилийларини бир-бирига гиж-гижлаб бирдамлигини барбод қилишга интилади, имомларни ўлдиради ва муқаддас Ислом динини дунё олдида обрўсизлантиради”.
Баёнотда таъкидланишича, уруш эълон қилишга ИШИД жангарилари томонидан Жаузжон вилоятидаги Дарзоб уездининг босиб олиниши сабаб бўлди. Бу ерда харижитлар гуруҳи оғир жиноятлар содир этиб, 20 нафар асирга тушган мужоҳидни ўлдириб ўз таъсир доирасини кенгайтиришга уринган.
Хабарда таъкидланишича, “Толибон” барча тарафдорларини “бундан-буёғига Афғонистоннинг барча жойида ИШИДни қилган ишига яраша жазолаш ва мужоҳидлар учун ўч олишга чақирган”. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди