13:53 / 01.04.2018
3 977

Генерал АҚШнинг ИШИДга қарши курашиш стратегиясини ошкор қилди

Генерал АҚШнинг ИШИДга қарши курашиш стратегиясини ошкор қилди
АҚШнинг ИШИДга қарши курашиш стратегияси Сурия ва Ироқдаги амалиётларда бевосита иштирок этишдан ташқари, ушбу террорчилик гуруҳига қарши курашда бошқа давлатларга ёрдам беришни кўзда тутади. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёда қўшинлари корпуси қўмондони, генерал Роберт Неллер айтиб ўтди.

Генерал ИШИДга қарши курашиш миллий стратегияси бўйича Атлантика кенгашидаги йиғилишда бошловчининг саволига ИШИД Шимолий Африкада фаоллашгани сабабли, АҚШда ИШИДга қарши бутун минтақа бўйлаб мустақил курашиш учун имкониятлар етарлича эмаслигини тан олган. Генералнинг таъкидлашича, миллий хавфсизлик стратегияси бошқа давлатлар билан иттифоқ яратишни кўзда тутади ва АҚШ террорчиликка қарши самаралироқ курашиш учун бошқа давлатларга ёрдам беришда етарлича имкониятларга эга.

“Дунё катта ва шу сабабли миллий хавфсизлик стратегиясида иттифоқлар ва шерикчиликлар яратиш зарурлиги айтилган. Бизда террорчиликка қарши мустақил курашиш учун етарлича куч йўқ ва биз буни якка ўзимиз қилмаймиз. Бироқ биз бошқа давлатларга улар ўзларининг аксилтеррорчилик бўлинмалари ва хавфсизлик кучлари самарадорлигини ошириши учун ёрдам бера оламиз”, деб айтган Неллер.

Генерал АҚШ айни вақтда Нигерия, Ғарбий Африка давлатлари ва яна бошқа давлатларнинг ИШИД таҳдидига қарши курашиш имкониятини ошириш мақсадида франциялик, британиялик ва италиялик ҳамкорлар билан ишлаётганини қўшимча қилган.

“Ҳозир Буюк Британия, Франция, Италия ва бошқа давлатлардан ҳамкорларимиз билан ишламоқдамиз. Биз Нигерия, Ғарбий Африка давлатлари ва яна бошқа давлатларга ёрдам бермоқдамиз”, деб айтган генерал.

Неллер бошқа давлатларга ёрдам бериш зарурлигини “АҚШ қуролли кучлари охир-оқибат бу минтақани тарк этиши” ва маҳаллий хавфсизлик кучларига террорчиликка қарши мустақил курашишга тўғри келиши билан тушунтирган.

Аввалроқ АҚШ Африканинг Саҳел туманида террорчиликка қарши курашиш учун 60 млн доллар ажратиши маълум бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Генерал АҚШнинг ИШИДга қарши курашиш стратегиясини ошкор қилди