Москвада ўзини ўлдирмоқчи бўлган аёл бунинг уддасидан чиқолмади (видео)

Москва шаҳрида нафақахўр аёл ўзини уйи деразасидан пастга улоқтириб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди, бироқ карнизга кийими илиниб қолгани учун осилиб қолди, деб хабар беради Дарё «360» телеканалига таяниб.
81 ёшли аёлнинг ҳаётини қутқарувчилар асраб қолди. Улар уй эшигини бузиб кириб, аёлни тортиб олган.
Ҳодиса Вернадский шоҳ кўчасида юз берган. Аёлнинг нима сабабдан ўз жонига қасд қилишга урингани номаълум.
[media=https://youtu.be/UfzgEOt67UY] “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг