22:53 / 01.04.2018
9 494

Етти ой олдин дафн этилган йигит фавқулодда уйига кириб келди

Етти ой олдин дафн этилган йигит фавқулодда уйига кириб келди
Воқеа Тайланднинг Банкок шаҳри яқинидаги туманлардан бирида содир бўлди. 44 ёшли Сакхон Сачива денгизда балиқчилик қиларди. Кунларнинг бирида унинг хонадонига хунук хабар етказишди. Айтишларича, Сакхон ошқозон-ичак шамоллаши туфайли оламдан ўтган. Мурда эса деярли чириб битаёзганига қарамай, ҳануз касалхона ўликхонасида сақланмоқда экан. Сакхоннинг уйидагилар жонҳолатда ўликхонага етиб боришди.

Жасад ҳақиқатан таниб бўлмас даражага кириб улгурган экан. Унинг ёнидан топилган ҳужжат айнан Сакхонга тегишли эди. Нимаям қилишсин?.. Оила аъзолари йиғи-сиғи қилиб, жасадни дафн этишди. Балиқчилик корхонасидагилар моддий ёрдам сифатида Сакхоннинг яқинларига 3 минг доллар миқдорида пул ажратишди. Бундан ташқари, дафн маросимлари ва бошқа икир-чикирларни ҳам ўз зиммаларига олишди.

Қарангки, орадан етти ой ўтгач, кутилмаганда Сакхон уйига кириб келди. Келганда ҳам тўрт мучаси саломат ҳолатда келди.

Шундан кейингина ҳақиқат юзага чиқди. Маълум бўлишича, Сакхоннинг ҳужжатларини номаълум кимсалар ўғирлаб қўйган экан. Унинг ўзи шу кунга қадар денгизда бўлган. Профессионал касбига оид ишлар билан шуғулланган. Ўзининг ўлгани, дафн этилгани ҳақида уйга кириб келгандан кейингина яқинларидан эшитди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Етти ой олдин дафн этилган йигит фавқулодда уйига кириб келди