Тринидад ва Тобаго Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўз ходимларининг кўз ўнгида икки метрли кайманни (Марказий ва Жанубий Америкада яшовчи тимсоҳларнинг бир тури) ютиб юборишга уринган 3,7 метрли анаконда ҳозирда одамлар учун хавф туғдирмаётганини маълум қилди, деб хабар беради Daryo.
Улкан илонни Тринидад оролининг шимолида жойлашган ферма ходими у ўз ўлжасини ютаётган вақтида пайқаб қолган. «Илонни маҳаллий ҳудуддаги кўлнинг олдига борган ишчилардан бири кўриб қолган», — дейди ветеринар Нешал Рамперсад. Унинг сўзларига кўра, содир бўлган воқеа худди National Geographic’нинг фильмларига ўхшаб кетган.
Кўлнинг атрофига йиғилган одамлар судралиб юрувчини ўз мобил телефонларига тасвирга ола бошланган. Томошабинлардан бири анакондага тегингач, у кайманни ташлаб сув остида қочиб кетган. Бироздан кейин ферма ходимлари уни сувдан чиқариб олган.
Воқеа жойига West-India университетидан герпетолог олиб келинган. Мутахассис билан маслаҳатлашилганидан сўнг, ҳукумат вакиллари анакондани тинч қўйишга қарор қилди. Агар келажакда илон ферма ходимлари ёки ҳайвонлар хавфсизлигига таҳдид уйғотса, бошқа жойга кўчириб ўтказилади.
Бундан олти йил олдин Тринидадда узунлиги 5,2 метр, оғирлиги 100 килограмм бўлган анаконда қўлга олинганди. Маълумотларга кўра, бу сўнгги 30 йил ичида Жанубий яримшарда аниқланган энг катта илон ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган