23:55 / 03.04.2018
6 283

Шотландиялик 55 ёшли аёл гўзаллик танловида 24 яшар қизи билан рақобатлашди

Шотландиялик 55 ёшли аёл гўзаллик танловида 24 яшар қизи билан рақобатлашди
Лори Мейсак ҳақиқатан ҳозирги кунда 55 ёшни қаршилаган. У тўрт қизнинг суюкли онаси, икки набиранинг меҳрибон бувижони. Аммо ташқи кўриниши унча-мунча 20 яшар қизларнинг ҳавасини келтиради.

У қизи Эмига 19 ёшидан мамлакат миқёсидаги гўзаллик танловида иштирок этиши учун ҳар қандай керакли ёрдамни бериб келган. Яқинда Эми ойисига қараб туриб, навбатдаги танловда бирга қатнашиб кўришни таклиф қилди. Ўйлай-ўйлай, Лори розилик билдирди. Эми уни саҳнада ўзини қандай тутишдан тортиб, ҳакамлар билан қай тартибда мулоқот қилишгача ўргатди. Шундай қилиб она-бола бир танловда иштирок этишди. Хўш, натижа-чи? Лорининг ташқи кўриниши ўзини оқлади. У «вице-мисс Галактика», қизи эса «Мисс Grand International Scotland» титулларини қўлга киритишди.

— Бу танлов ўзимга бўлган ишончимни янада оширди, — деди Лори журналистларга. — Янги дўстлар орттирдим. Ҳозир ўзимни 55 эмас, балки 21 ёш қизлар каби тасаввур этяпман…

Ажабланарлиси, Лори тўрт қизи билан кўчага чиқса, танимаганлар уларни опа-сингил бўлса керак деб ўйларкан.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шотландиялик 55 ёшли аёл гўзаллик танловида 24 яшар қизи билан рақобатлашди