
3 апрелда Калифорниянинг Сан Бруно шаҳри полицияси YouTube видеохизмати бош қароргоҳида отишма содир бўлгани ва унинг оқибатида 4 киши яралангани ҳамда бир киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
“Ҳаммаси бўлиб 4 жабрланувчи бор, улар ўқотар жароҳатлар билан шифохонага юборилганлар ва бинода ҳалок бўлган бир киши бор””, деб айтган полиция бошлиғи Эд Барберини.
Сан-Францискодаги шифохона вакили у ерга 3 киши етказилганини маълум қилган.
Полиция маълумотларига кўра, отишмани аёл киши содир этган ва у бир ўзи бўлган. Таъкидланишича, аёл ўлган.
Аёлнинг шахси ўрнатилмаган. Гувоҳларнинг айтишича, у қора рангдаги кийимда бўлган ва бинога орқа эшикдан кирган. Уларнинг таъкидлашича, шундан кейин камида 20 та ўқ овози эшитилган.

Фото: Reuters
Дастлабки маълумотларга кўра, отишма ички низо сабабли юз берган ва террорчилик билан боғланмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар