
АҚШнинг Висконсин штатида истиқомат қилувчи 80 ёшли кекса онахон унча катта бўлмаган икки моторли самолётда 81 ёшли турмуш ўртоғи билан ҳавога кўтарилди, деб ёзмоқда Xs.uz нашри.
Аммо парвоз чоғида ҳаво транспортини бошқариб кетаётган отахон кутилмаганда ўз ҳушини йўқотади. Шунда самолёт бошқарувини умуман билмайдиган ёши улуғ аёл уни қўндиришнинг уддасидан чиқди.
“FoxNew”нинг ёзишича, ушбу воқеа куни кеча рўй берди. Турмуш ўртоғи ўзидан кетиб қолгач, учувчилик тажрибасига эга бўлмаган хотини дарҳол радиоалоқа билан кўмак сўради. Штатнинг Дор округидаги аэропортдан зудлик билан бошқа самолёт ёрдам учун самога кўтарилди.
Иккинчи самолёт учувчиси радиоалоқа орқали кекса аёлга йўл-йўриқларни айтиб турганида кекса жуфтлик бўлган ҳаво кемаси двигателларидан бирида ёқилғи тугаб қолди. Шундан сўнг онахонга самолётни пастлатиш тавсия этилган.
Буни қарангки, у қўнишга муваффақ бўлди. Ўзи кичик жароҳат олди. Аммо турмуш ўртоғи парвоз вақтида вафот этган экан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар