АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Суриядан террорчиларнинг бир неча етакчиларини олиб чиқиб кетган. Бу террорчилар Яқин Шарқнинг бошқа давлатларида қўлланиши мумкинлиги ҳақида маълумот бор, деб маълум қилди Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилмоқда.
“АҚШ бошчилигидаги коалиция террорчилар етакчилари ва бир неча йирик террорчиларни қутқариб, минтақадан олиб чиқиб кетди ва ўз назоратида ушлаб турибди. Улар бу террорчиларни минтақанинг бошқа жойларида қўлламоқчилиги аломатлари бор. Фикримча, Марказий Осиёда, Кавказда террорчилик таҳдиди мавжуд, шу сабабки, террорчиларнинг бир қисми Афғонистонга ташланаётгани аломатлари ва гувоҳликлари бор”, деб айтган Ҳотамий “Россия-24” телеканалига.
Эрон вазири Россия ва Эрон халқаро коалиция давлатларидан фарқли равишда, “Сурия суверенитетини ҳурмат қилган ва Сурия ҳукумати билан келишган ҳолда” террорчиларга қарши кураш олиб борган.
“АҚШ бошчилигидаги бошқа гуруҳ эса террорчиликка қарши курашиш ўрнига, бу террорчиларни бошқарган. Бошқача айтганда, террорчилар улар манфаати учун ҳаракат қилганда, уларни қўллаб-қувватлаган, қутқариб, олиб чиқиб кетганлар ва аксинча, террорчилар уларнинг манфаатларига зид бўлган жойларга зарбалар берганида, террорчиларга ҳужум қилганлар”, деб айтган Ҳотамий. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти
Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди
Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди
U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!
Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди
Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар
Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди
Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео)