11:03 / 05.04.2018
6 862

Давлат раҳбарлари бир йилда қанча маош олишади?

Давлат раҳбарлари бир йилда қанча маош олишади?
РБК агентлигининг иқтисодчи мутахассислари етакчи давлатлар раҳбарларининг йиллик маошлари бўйича маълумотларни ошкор қилди, деб маълум қилади Хабар нашри.

1. Сингапур бош вазири Ли Сян Лун — йилига 1,76 млн. доллар. Ли Сян Лун — Сингапур асосчиси Ли Куан Юнинг катта ўғли. Ли Куан Ю Сингапурнинг тараққиётида катта ўрин тутган бўлса, унинг ўғли Ли Сян Лун отасининг ишини кўнгилдагидек давом эттирмоқда.

2. Швейцария президенти Дорис Лойтхард — йилига 437 минг доллар. Христиан-демократлар партияси етакчиси Дорис Лойтхард дастлаб 2010 йилда президентлик лавозимини эгаллаганди. 2017 йилдан бошлаб иккинчи марта президент вазифасини бажаришга киришди.

3. Австралия бош вазири Малколм Тёрнбулл — йилига 396 минг доллар. Тёрнбулл раҳбарлик қилаётган бу давлатда йиллик минимал маош 23059 АҚШ долларини ташкил қилади.

4. Люксембург бош вазири Ксавье Беттел — йилига 255 минг доллар.

5. Канада бош вазири Жастин Трюдо — 253 минг доллар. Жастин Трюдо — сиёсатчи, Канаданинг 15-бош вазири Пьер Эллиот Трюдонинг ўғли. Бу давлатдаги йиллик минимал маош 17 минг доллар атрофида.

6. Австрия президенти Александр Ван дер Беллен — йилига 314 минг доллар. Яшиллар партиясининг собиқ етакчиси 2016 йилги сайловда рақиби Норберт Хоферни енгиб, бу лавозимни эгаллаган.

7. Германия канцлери Ангела Меркел — йилига 244 минг доллар. Меркел — тарихдаги биринчи аёл канцлер. Бу лавозимни 2005 йилдан буён эгаллаб келмоқда.

8. Белгия бош вазири Шарл Мишел — йилига 239 минг доллар. 42 ёшли адвокат давлатни 2014 йилнинг кузидан буён бошқариб келмоқда.

9. Швеция бош вазири Стефан Лёвен — йилига 235 минг доллар. Стефан Лёвен 2014 йилда давлатнинг 43-бош вазирига айланди. Унинг энг эсда қоларли ташаббуси НАТОга кирмаслик бўлди.

10. Гватемала президенти Жимми Моралес — йилига 232 минг доллар. «Prensa Libre» нашрининг маълумотларига кўра, Лотин Америкаси давлатлари орасида энг юқори маош олувчи президент Жимми Моралесдир. Собиқ комик актёр ўз маошининг ярмидан кўпини муҳтожларга беради.

11. Россия президенти Владимир Путин — тахминан 153 минг доллар. Кўп йиллардан бери дунёнинг энг йирик давлатини буён бошқариб келаётган Путин бир неча марта дунё бўйича «Йил одами» деб тан олинган.

12. АҚШ президенти Доналд Трамп — йилига 1 доллар. АҚШ президентига йиллик 400 минг доллар миқдорида маош тайинланган. Аммо Доналд Трамп бу маошдан воз кечган ва бу қарорини қуйидагича изоҳлаган: «Мен ваъда берганимдек маошимдан воз кечаман ва бу маблағни давлатга қолдираман. Лекин қонун бўйича камида 1 доллар маош олишим шарт экан, майли йилига 1 доллар маош олақолай».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Давлат раҳбарлари бир йилда қанча маош олишади?