date
views 7 623

Туркия суди Фатҳуллоҳ Гуленни ҳибсга олиш учун ордер берди

Туркия суди Фатҳуллоҳ Гуленни ҳибсга олиш учун ордер берди

Истанбул суди Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ёрқин рақиби, диний арбоб Фатҳуллоҳ Гуленни ҳибсга олиш учун ордер берди.

BBC News’нинг хабар беришича, АҚШда қувғинликда истиқомат қилаётган Гулен террорчилик ташкилотига аъзоликда айбланмоқда.

Қайд этиш жоиз, ўз вақтида Гулен ва Эрдўған ҳамфикр бўлган, бироқ вақт ўтиши билан уларнинг қарашлари келишмай қолган.

Ҳозирги вақтда Эрдўған Гуленни Туркияда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишда айбламоқда.

14 декабрь, якшанба куни Туркия полицияси Гуленга тарафдорликда гумон қилинадиган Samayolu TV телекомпанияси ва Zaman газетаси идорасида тинтувлар ўтказган эди.

Ҳозирги вақтга келиб суд гаета бош муҳарририни ҳибсдан озод этди, бироқ телеканал раҳбари ҳамон қамоқда қолмоқда.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия суди Фатҳуллоҳ Гуленни ҳибсга олиш учун ордер берди