18:14 / 07.04.2018
3 994

Канададаги ЙТҲда 14 хоккейчи ҳалок бўлди

Канададаги ЙТҲда 14 хоккейчи ҳалок бўлди
Канадада «Гумбольдт Бронкос» хоккей жамоаси ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши оқибатида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 14 нафар хоккейчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда FoxNews'га таяниб Кун нашри хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, яна 14 ўйинчи шифохонада қолмоқда, улардан уч нафари оғир аҳволда. Автобусда ҳаммаси бўлиб 28 киши бўлган.

Барча хоккейчилар 16дан 21 ёшгача бўлган. Автобус йўл олган «Нипавин Ҳоукс» клуби билан ўйин бекор қилинди.

Фото: CTV News

Фото: «Гумбольдт Бронкос» хоккей жамоаси
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канадада хоккейчилар жамоаси бўлган автобус ЙТҲга учрагани хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канададаги ЙТҲда 14 хоккейчи ҳалок бўлди