10:30 / 08.04.2018
4 697

Ростовда машина йўлда юзага келган чуқурликка тушиб кетди (видео)

Ростовда машина йўлда юзага келган чуқурликка тушиб кетди (видео)
7 апрелда Ростов-Донда темирбетон коллектор ўпирилиши оқибатида юзага келган чуқурликка йўл четида турган автомобил тушиб кетди.

Маълум бўлишича, воқеа кундузи юз берган. Машинани ўрадан чиқариб олиш ва ўпирилган йўлни таъмирлаш ишлари олиб борилган.
[media=https://youtu.be/OEiLRTEyi1Q]
Воқеа гувоҳлари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ушбу ҳолат юзасидан кинояли фикрлар билдирмасдан қолмадилар. “Илон Маск коинотга машиналар учирмоқда, биз эса ерга”, деб киноя қилган бир фойдаланувчи.

Яна бир фойдаланувчи Ростов сизот сувлари устида қурилгани ва бу ерда асфальтнинг ўпирилиши камёб ҳолат эмаслигини эслатиб қўйган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ростовда машина йўлда юзага келган чуқурликка тушиб кетди (видео)