13:12 / 08.04.2018
5 634

Ақтўбеда Қирғизистон рақамидаги автобус ўққа тутилди

Ақтўбеда Қирғизистон рақамидаги автобус ўққа тутилди
Қирғизистон рақамига эга бўлган автобус Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳудудида ҳужумга учради, автобус ҳайдовчисига ўқ узилган. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ расмийси Айимкан Кулукеева Facebook саҳифасида маълум қилди деб ёзади Кун нашри.

Унинг сўзларига кўра, айни вақтда Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳодиса тафсилотларини аниқлаштирмоқда. Худди шу вақтда ижтимоий тармоқларда ўққа тутилган микроавтобус бўйича видео тарқалган. Кулукеевнинг ёзишича, ушбу ҳодиса 5 апрелдан 6 апрелга ўтар кечаси Ақтўбедаги трассада рўй берган.

Ақтўбе области Ички ишлар департаментида бу ҳодиса тасдиқланган. Ушбу ҳодиса талончилик ҳужуми сифатида қаралмоқда, айни вақтда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ақтўбеда Қирғизистон рақамидаги автобус ўққа тутилди