17:30 / 08.04.2018
4 266

Эрдўған Францияни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблади

Эрдўған Францияни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ғарб давлатларини террорчиликка қарши курашда иккилик стандартларидан воз кечишга чақирди.

Эрдўған Денизли вилоятидаги чиқишида Францияни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблади.

Эрдўған Франция президенти яқинда Парижда суриялик курдларнинг “Демократик иттифоқ” партияси (PYD) делегацияси билан учрашганини эслаб ўтди.

Эрдўған сиёсий хатолар оқибатлари Париж зиммасига оғир юк бўлиб тушишидан огоҳлантирди.

Туркия раҳбари 7 апрелда Германиянинг Мюнстер шаҳрида юк машинасининг одамларни босиб кетиши билан боғлиқ охирги воқеаларга эътибор қаратди. “Шундай ҳодиса Францияни ҳам кутиши мумкин. Ғарб террорчиларни қанчалик узоқ қўллаб-қувватласа, бу давлатларда террорчилик фаолияти оқибатлари шунчалик кўламлироқ бўлади”, деб таъкидлаб ўтган Эрдўған.

Эрдўған, шунингдек, Анқаранинг ҳам Туркияда, ҳам унинг ташқарисида террорчиларга қарши курашдаги қатъий қадамларига эътибор қаратган.

Унинг айтишича, Суриянинг Афринида 4 минг жангари йўқ қилинган. “Агар бу рақамларга Туркияда ва Ироқ шимолида йўқ қилинган жангарилар сонини қўшсак, унда бу кўрсаткич 4200-4300ни ташкил қилади”, деб қайд қилиб ўтган Эрдўған.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Францияни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблади