date
views 6 269

GM автозаводининг ишчилари раҳбарнинг кабинетига бостириб киришди (видео)

GM автозаводининг ишчилари раҳбарнинг кабинетига бостириб киришди (видео)
General Motors ишчилари компания раҳбариятининг хонасига ҳужум уюштирди. Бу воқеани хонадаги камера ёзиб олди ва видео тез орада тарқалиб кетди.

Касаба уюшмаси аъзолари шу йўл билан компания сиёсатидан норозилигини билдирди.

Видеода дарғазаб эркаклар кабинетга бостириб кириб мебелларни синдира бошлагани ва хона жиҳозларини полга улоқтиргани кўринади.

Эслатиб ўтамиз: бу воқеа Жанубий Кореядаги GM офисида содир бўлди.

Мамлакатда GM заводларидан бири ёпилиши маълум қилинган ва беш минг ходим иш ўрни қисқариши аён бўлган. Бундан норози бўлган ишчилар ўзларининг қонуний мукофот пулларини тўлашни талаб қилмоқда, аммо тўлашга компаниянинг маблағи йўқ.

GM раҳбарияти офисга етказилган зарар юзасидан полицияга мурожаат қилган.
[media=https://youtu.be/44mZqZeTJEw]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » GM автозаводининг ишчилари раҳбарнинг кабинетига бостириб киришди (видео)