
Филиппинлик балиқчилар узунлиги тахминан 2,5 метр бўлган жуда йирик кальмарни тутишди, деб хабар қилмоқда Кун нашри.
Моллюск Тави-Тави вилоятидаги ороллардан бири яқинида тутилди. Маҳаллий балиқчиларнинг маълум қилишича, улар аввал бундай йирик кальмарларни ҳеч қачон кўришмаган. Оролдагиларнинг фикрича, келажакда маҳаллий аҳоли вакиллари моллюскнинг баҳайбат "қариндошларини" тутишнинг уддасидан чиқишади.

Фото: Kevin Guevara
"Бу соғлом ва ёш кальмар, гўшти жуда ширин бўлади", - дея қайд этиб ўтган балиқчилардан бири.

Фото: Kevin Guevara
Ўлжа маҳаллий аҳоли эътиборини ўзига тортди, улар кальмарни видеога олишган. Роликдан кўриш мумкинки, моллюск атрофида ўлжани томоша қилаётган ва суратга олаётган одамлар жуда кўп.
[media=https://youtu.be/UkKxlUaPCDA] “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.